Жамият | 09:29 / 26.09.2016
7888
1 дақиқада ўқилади

ИШИДга ёрдам берган хакернинг қамалиши бўйича илк ҳолат юз берди

АҚШда косоволик хакер, ИШИД билан ҳамкорлик қилишда айбланган Ардит Фарезига 20 йилга озодликдан маҳрум этиш жазоси қўлланди. Бу ҳақда АҚШ Адлия вазирлиги сайтида маълум қилинган.

Феризи 2015 йилнинг октябрида Малайзияда қўлга олинганди. У АҚШдаги компаниялардан бирининг маълумотлар базасини бузиб киришда гумон қилинган. У террорчиларнинг рўйхатига киритилган 1,3 минг кишининг маълумотларини қўлга киритган. Хакер шу йилнинг июнида ўз айбига иқрор бўлди.

Америка қонунчилигига кўра, бундай турдаги жиноят учун 35 йилгача қамоқ жазоси тайинлаш белгиланган.

Феризи ўзининг шахсий аккаунтидан экстермистик постлар қолдириб борган.

Унинг қўлга олинишидан кейин ИШИД таркибида ахборот хавфсизлиги бўйича мутахассислар пайдо бўлди. Бундай мутахассислар террорчиларга шифрлаш хизматларидан фойдаланиш, сохта аккаунтлар очиш ҳамда хавфсиз шароитларда ўзаро алоқа қилиш йўлларини ўргатишди.

Мавзуга оид