Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Океания вакиллари 2017 йилги Осиё ўйинларида иштирок этади
Осиё олимпия кенгаши океаниялик спортчиларнинг 2017 йили Япониянинг Саппора шаҳри мезбонлик қиладиган Осиё ўйинларида иштирок этишига рухсат берди. Бу ҳақда Associated Press хабар қилган.
Бу қарор ташкилотнинг Вьетнамнинг Дананге шаҳрида ўтказилган бош ассамблеяси чоғида қабул қилинган. Лекин қайд этилишича, океаниялик атлетларнинг натижалари расман ҳисобланмайди ва улар медаллар учун курашмайди.
"Улар меҳмон сифатида ўз байроқлари остида иштирок этишади. Аммо уларнинг натижалари баённомаларга киритилмайди", деган ООК президенти Аҳмад ал-Фаҳад ал-Сабоҳ.
Океания вакилларини таклиф этиш ғояси Австралия олимпия қўмитаси президенти Жон Коутс томонидан билдирилганди. У бу орқали минтақадаги спортчилар ўртасидаги рақобатни кучайтириш мумкинлигини таъкидлаган.
Саппородаги қишки Осиё ўйинлари 2017 йилнинг 19-26 февраль кунлари давомида бўлиб ўтади.
Мавзуга оид
22:44 / 14.12.2025
Ўзбекистон пара спортчилари ёшлар Пара Осиё ўйинларида умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллади
19:25 / 03.11.2025
Осиё ёшлар ўйинларининг совриндорлари пул мукофоти билан тақдирланди
22:14 / 31.10.2025
Тошкент 2029 йилда IV Осиё ёшлар ўйинларига мезбонлик қилади
18:16 / 31.10.2025