Жаҳон | 07:29 / 26.09.2016
3561
1 дақиқада ўқилади

Швецияда полиция йўловчиларга ўқ узганларни қидирмоқда

Швециянинг Мальме шаҳрида автомобилдан туриб йўловчиларга ўқ узган кимсалар қидирилмоқда. Ҳужум оқибатида 4 киши яраланган. Маҳаллий матбуотнинг маълум қилишича, 25 сентябрда кечки вақт футбол учрашуви бўлаётган стадион олдидан ўтаётган автомобиль ойнасидан номаълум кимса одамларни ўққа тутган. 

Шаҳар полицияси воқеа жойидан иккита мопедда қочиб кетган бўлиши мумкин бўлган гумонланувчиларни қидирмоқда. Гувоҳларнинг айтишича, ҳужум қилганлар 4 киши бўлган, улардан бири автомат билан қуролланган бўлган. 

 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид