Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
30 сентябрь Ўзбекистонда ёмғирли ҳаво кузатилади
Тошкент шаҳри. Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 30 сентябрь куни пойтахтда ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Кечаси 13-15, кундузи 20-22 даража иссиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 7-12, кундузи 17-22 даража иссиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғади. Кечаси 10-15, кундузи 20-25 даража иссиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғади. Кечаси 10-15, кундузи 20-25 даража иссиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Шамолнинг тезлиги баъзи жойларда секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 13-18, кундузи 22-27 даража иссиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғади. Кечаси 13-18, кундузи 20-25 даража иссиқ бўлади.
Республикамизнинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғади. Кечаси 8-13, кундузи 10-15 даража иссиқ бўлади.