BlackBerry смартфонлар ишлаб чиқаришни тўхтатади

Канаданинг BlackBerry компанияси смартфонлар ишлаб чиқаришни тўхтатишини ва эътиборини дастурий таъминотлар ишлаб чиқаришга қаратишини эълон қилди. Бу ҳақда 28 сентябрь куни холдинг томонидан тақдим этилган пресс-релизда айтиб ўтилган.
Компания BlackBerry маркаси остида мобиль қурилма ишлаб чиқариш ҳуқуқини Индонезиянинг Tiphone Mobile Indonesia компанияси йирик акционери ҳисобланмиш Merah Putih’га тақдим этади. Шартномага мувофиқ смартфонларда Android учун канадаликлар томонидан ишлаб чиқарилган юқори даражали дастур таъминоти қўлланилади.
BlackBerry, ўз навбатида, бутун диққат-эътиборини дастур таъминоти ва ахборот технологиялари хизматига қаратади. Айнан мана шу йўналишда компаниянинг даромад олиши кузатилган. Корпорация йил охирига қадар бизнеснинг ушбу йўналишида ишлаб чиқаришни 30 фоизга кўпайтиришни мўлжаллаган.
«Прайм» агентлиги келтирган маълумотга кўра, 31 август куни тугаган 2016-2017 молиявий йилининг ярим йиллигида BlackBerry кўрган зарар деярли миллиард долларни ташкил этмоқда. Ҳисобот даврида компания даромади 36 фоизга, яъни 734 миллион долларгача пасайиб кетган.
Маълумот учун: BlackBerry 1984 йилда ташкил топган. Унинг штаб-квартираси Канаданинг Онтарио штати, Ватерлоо шаҳрида жойлашган. Компания смартфонлар ишлаб чиқариш борасида ушбу бозорда ҳеч қачон етакчи бўлмаган. Уни доимий равишда Apple ва Samsung кучсизлантириб келган.
Тавсия этамиз
Сўнгги янгиликлар
-
“Asialuxe Travel” билан Шарм-эл-Шейхга: ҳаммага мос келадиган ритм
Ўзбекистон | 17:00
-
Илон Маск нега сиёсатдан узоқлашишга қарор қилгани маълум бўлди
Жаҳон | 22:00
-
“Мудофаамизга яна таҳдид юзага келса, жим ўтирмаймиз” – Покистон элчиси билан суҳбат
Ўзбекистон | 21:17
-
«Краснодар» тарихда биринчи марта Россия чемпиони бўлди
Спорт | 21:00
Мавзуга оид

17:55 / 12.05.2025
Apple деярли бутунлай шиша iPhone чиқаради

17:30 / 29.03.2025
Мактабларда смартфонларни тақиқлашнинг ўзи етарли эмас – тадқиқот

15:25 / 24.03.2025
Смартфонни алмаштириш учун оптимал муддат маълум қилинди

12:38 / 11.03.2025