16:17 / 29.09.2016
5988

Сильвио Берлускони юбилей ёшини нишонламоқда

29 сентябрь куни Италиянинг собиқ бош вазири Сильвио Берлускони 80 йиллик юбилейини нишонлайди.

Европанинг энг харизматик ва атоқли сиёсий арбобларидан бири бўлмиш Берлускони 1936 йили Миланда туғилган. У юридик таълим олиб, 30 ёшида кичик бўлмаган ютуқларга эришди. Хусусан, қурилиш, телевизион ва босма нашрлар соҳасида ўз бизнесини ташкил қилди.

1990 йилда эса Берлускони янада кўпроқ нарса истаётганини англади ва «Forza, Italy!» («Олға, Италия!») партиясини ташкил этди. Ўша вақтда деярли ҳеч ким унинг харизмаси ва консерватив шиорлари сайловларда ғалаба қилиш учун етарли бўлишига ишонч билдирмаганди. Лекин Берлускони буни уддалади. У Италия бош вазирига айланди ва бу лавозимда узоқ вақт қолди (4 марта). У ҳеч қачон ўзининг ҳокимиятпарастлигини яшириб ўтирмаган. Берлускони мусиқа альбомлари ёздирди, ҳашаматли виллалар ва автомобиллар харид қилди. Италиянинг энг бадавлат кишисига айланди.

Шунингдек, Берлускони 29 йилдан буён «Милан» клубининг президенти ҳисобланарди. Ҳозирда у жамоани хитойлик тадбиркорларга сотмоқда.

Top