Дунёдаги энг қиммат кўчалар рейтингида етакчи ўзгарди
Миланнинг Монтенаполеоне кўчаси дунёдаги энг қиммат ижара ҳақига эга савдо нуқтасига айланди — у ерда жойлашган биноларнинг ижара ҳақи метр квадрат учун 20 минг еврога етган.

Фото: Getty Images
Миланнинг мода уйлари бутиклари жойлашган Монтенаполеоне кўчаси дунёдаги энг қиммат ижара ҳақига эга савдо нуқтасига айланди. У илк бор мазкур рейтингдаги асосий «рақобатчилари» — Ню Йоркдаги Бешинчи авеню ҳамда Лондондаги Ню-Бонд стритни ортда қолдирди.
138 та глобал савдо марказларидаги вазиятни кузатиш билан шуғулланувчи Cushman & Wakefield компанияси ҳисоботига кўра, ушбу кўчада жойлашган биноларнинг ижара ҳақи бир йил ичида 11 фоизга қимматлашиб, метр квадрати учун 20 минг еврога етган.
Экспертларнинг қайд этишича, 34 йил ичида илк бор Европада жойлашган кўча рейтингда етакчилик қилмоқда. Ўтган йили Chanel ва Gucci ҳашаматли буюмлар билан савдо қилувчи брендлар ўртасида кучайиб бораётган рақобат шароитида Монтенаполеонеда янги дўконларини очган.
Gucci ва Alexander McQueen каби брендларга эгалик қилувчи Kering компаниялар гуруҳи Миландаги кўчада жойлашган бино учун 1,3 миллиард евро тўлади — бу Европада охирги икки йил ичида кўчмас мулк соҳасида амалга оширилган энг йирик битимга айланди.
Cushman & Wakefield вакили Томас Касоланинг сўзларига кўра, люкс брендлар «жуда кам имкониятлар шароитида яхши жой топиш учун кўплаб маблағларини тикмоқда». Унинг ҳисоблашича, Монтенаполеонеда ижара ҳақининг тез ошиб бориши кўча Бешинчи авеню ёки Ню-Бонд стритдан анча қисқа эканига боғлиқ, аммо халқаро брендлар инвестиция киритиб, айнан шу ерга интилмоқда.
Шунингдек, энг қиммат кўчалар рейтингидан Елисей майдони ва Ҳонконгдаги Чимсачёй кўчаси ҳам ўрин олди. Топ-10 рўйхатга Вена марказидаги Колмаркт савдо кўчаси якун ясади.
Тавсия этамиз
Осиё кубоги ғолиблари тантанали кутиб олинди — фото
Спорт | 23:22 / 21.04.2025
“Gentra – қоронғилик тимсоли” – Миршакар Файзуллоев
Ўзбекистон | 19:25 / 20.04.2025
АҚШда бир ой ичида минглаб талабаларнинг визалари бекор қилинди
Жаҳон | 23:47 / 18.04.2025
Тошкент вилоятидаги баъзи йўлларда рухсат этилган тезлик 80 км/соатгача чекланди
Ўзбекистон | 23:28 / 18.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Путин Украинадаги жанговар ҳаракатларни ҳозирги фронт чизиғи бўйлаб тўхтатишни таклиф қилди — FT
Жаҳон | 01:32
-
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Самарқандга келди
Ўзбекистон | 23:20 / 22.04.2025
-
Қозоғистонда ота-онаси қарамоғисиз қолган бола Ўзбекистонга қайтарилди
Жамият | 23:14 / 22.04.2025
-
NASA зонди ноодатий шаклга эга астероид суратларини узатди
Жаҳон | 23:01 / 22.04.2025
Мавзуга оид

12:17 / 17.04.2025
Тошкентда 1 ва 2 хонали уйлар ижара нархи арзонлашди

16:38 / 10.04.2025
Ҳарбий хизматчиларга турар жой ижараси учун тўланадиган компенсация миқдори оширилди

11:59 / 01.04.2025
“Тадбиркорлар олмаган даромади учун солиқ тўлашига тўғри келяпти” — Мурод Муҳаммаджонов

18:16 / 26.03.2025