Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Меркель ва Обама Россиянинг Ҳалабга бераётган авиазарбаларини қоралади
АҚШ президенти Барак Обама ва Германия канцлери Ангела Меркель, уларнинг таъбири билан айтганда, Россия ва Сурия ҳукуматининг мамлакат шарқидаги Ҳалаб шаҳрига бераётган варварларча ҳаво зарбаларини қоралашди.
Оқ уй маъмурияти, Обама ва Меркель ўртасида бўлиб ўтган телефон орқали мулоқоти юзасидан расмий баёнотини эълон қилди.
Унда, Ҳалаб шарқида юз минглаб фуқаролар истиқомат қилаётгани, уларнинг қарийб ярми болалар экани таъкидланган.
Обама ва Меркелнинг фикрича, жанговар ҳаракатларни тўхтатиш борасидаги муҳим масъулият Россия ва Сурия ҳукумати зиммасидадир. Бундан ташқари, улар БМТнинг гуманитар юкларини мамлакатнинг бориш қийин бўлган туманларига етказишни таъминлаши керак.
Бундан аввалроқ, АҚШ давлат котиби Жон Керри берган баёнотга кўра, АҚШ Россия ҳукумати билан Сурияда сулҳни тиклаш бўйича ҳар қандай музокараларга барҳам беришга яқин турибди. Унинг айтишича, бомбардимонлар давом этаётган бир шароитда ниманидир муҳокама қилишдан маъни йўқ. Шунга биноан, АҚШ бошқа муқобил йўлларни қидириши лозим.
Керрининг ўринбосари Энтони Блинкеннинг маълум қилишича, Барак Обама Сурия инқирозини ҳал қилишга жалб этилган барча бошқармалар ўз таклифларини ишлаб чиқиши бўйича кўрсатма берган.
Мавзуга оид
23:07 / 17.06.2026
Трамп якуний келишув учун Эронга 60 кун муҳлат берди
22:32 / 17.06.2026
Трамп Россия ва Хитойни «бутун дунёни портлатиб юбормаслик» учун ядровий келишувга чақирди
21:45 / 17.06.2026
Audi янги авлод А6 Allroad’ни тақдим этди
20:04 / 17.06.2026