07:04 / 03.10.2016
3580

Колумбияликлар инқилобчи ФАРК ташкилоти билан ярашувга қарши чиқдилар

Колумбияда ўтган умуммиллий референдум натижаларига кўра, колумбияликларнинг ярмидан кўпи "Колумбия инқилобий қуролланган кучлари" (ФАРК) билан тинчлик сулҳини тузишга қарши чиқдилар. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда.

99,95 фоиз овозлар ҳисоб-китоб қилингандан кейин сулҳни 49,76 фоиз одам маъқуллади, 50,23 фоиз одам унга қарши овоз берди.

Колумбия ва ФАРК аввалроқ 52 йиллик курашдан кейин тинчлик сулҳини имзолаганди. Келишув қабул қилингандан кейин колумбияликларнинг фикрини билиш учун референдум ўтказишга қарор қилинган.

Ахборот агентлиги маълумотларига кўра, Колумбия президенти Хуан Мануэль Сантос агар мамлакат фуқаролари келишувга қарши чиқсалар, унда захира режа йўқлигини ва ФАРКка қарши жанговор ҳаракатларни давом эттиришга мажбур бўлишини айтган.

Top