Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОАВ: Deutsche Bank бутун дунё бўйлаб минглаб ходимларини ишдан бўшатади
Германиянинг Deutsche Bank молиявий муассасаси мамлакатдаги мингга яқин ходимини ишдан бўшатишни режалаштирмоқда, деб ёзган Bloomberg агентлиги ўз манбаларига таянган ҳолда.
Таъкидланишича, бу банк раҳбари Жон Крян томонидан ўтган йили маълум қилинган чорадир. 2015 йил октябрида Крян банкнинг дунё бўйлаб бўлинмаларидан 9 минг киши ишдан кетишини билдирганди.
Агентлик маълумотларига кўра, оммавий ишдан бўшатишлар асосан бэк-офис хизматчилари, яъни банкнинг шартнома ҳужжатлари билан ишловчи ходимларига тегишли бўлади. Крян шунингдек, 2016 йил Deutsche Bank учун реструктуризация йили бўлишини айтганди.
Аввалроқ, дунёнинг йирик молия институтларидан бири Deutsche Bank АҚШ адлия вазирлиги билан жарима миқдори бўйича музокараларни бошлагани хабар қилинган. АҚШ томони немис банкини қимматли қоғозлар билан савдо қоидаларини бузишда гумон қилмоқда. Жарима мазкур масалани ҳал этишга имкон беради.
Мавзуга оид
09:02 / 20.06.2026
Нетаняҳу Трампга босим ўтказиши мумкин — АҚШ разведкаси
22:39 / 19.06.2026
Тушунарсиз келишув: Теҳрон уни «Америка устидан ғалаба» деб талқин қилмоқда
21:38 / 19.06.2026
АҚШ ва Эрон ўртасида Швейцариядаги музокаралар ўтказилмайдиган бўлди
20:51 / 19.06.2026