19:29 / 04.10.2016
4862

Яманда 2015 йил март ойидан буён 4 мингдан кўпроқ фуқаролар ўлдирилган

Яманда 2015 йил март ойидан 4 мингдан кўпроқ фуқаролар ўлдирилган.

Яманда қуролли ихтилоф авж олган 2015 йил март ойидан бери 4 мингдан кўпроқ тинч аҳоли вакили ўлдирилган ва 7 мингга яқини ярадор бўлган. Бу ҳақда 4 октябрда Женевадаги матбуот анжуманида БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари бошқармаси вакили Руперт Колвилл маълум қилди. 

"Ямандаги ходимимизнинг тасдиқлашича, 2015 йил март ойидан 2016 йил 30 сентябригача ўлдирилган ва ярадор бўлганларнинг умумий сони 10963, жумладан 4014 нафар ўлдирилган кишини ташкил қилади", деб айтди Колвилл.

Колвиллнинг айтишича, август ва сентябрда ўт очишни тўхтатиш жараёни барбод бўлгандан кейин Яманда ўлдирилган ва яраланганлар сони "кескин кўпайиб" кетди. Маълумотларга кўра, бу вақт ичида араб коалицияси операциялари давомида 279 нафар тинч аҳоли вакили ҳалок бўлган ва 339 нафари яраланган. Шу вақт ичида хусийчилар ҳаракатлари оқибатида 49 фуқаро ҳалок бўлган, 62 нафари яраланган. 

 

Top