Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Физика бўйича «Нобель» мукофоти нима учун берилиши маълум қилинди
Швеция пойтахти Стокгольм шаҳрида физика бўйича Нобель мукофоти совриндорлари номи эълон қилинди. Маълум бўлишича, илм-фан соҳасидаги обрўли совринлардан бирининг бу йилги соҳиблари Вашингтон университети олими Жеймс Таулес, Принстон университети вакили Фредерик Халдейн ва Браун университети илмий ходими Жон Костерлиц ўртасида тақсимланади. Улар, топологик фазали ўтишларга оид илмга қўшган ҳиссаси учун шунга муносиб топилган.
Қўмита хабарида айтилишича, мазкур олимлар ўта юқори ўтказгичлар, ўта оқувчи суюқликлар ва магнитли тасмалар каби материяларнинг ноодатий фаза(давр)лари ва хусусиятларини таърифлашнинг математик усулларини ишлаб чиқишган. Олимларнинг ишланмалари дунёнинг кўплаб олимлари изланишлар олиб бораётган моддаларнинг ноодатий фазаларини қидириш эҳтимолини ҳақиқатга айлантирган.
Мавзуга оид
22:29 / 13.06.2026
Ўзбекистон ва Швеция ўртасида илк бор миграция соҳасида битим ва қўшма декларация имзоланди
23:00 / 10.06.2026
Швеция ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларига очилмоқда
09:05 / 29.05.2026
Швеция Украинага Gripen қирувчи самолётларини беради
10:03 / 13.05.2026