21:58 / 04.10.2016
15138

Нобель мукофоти совриндорлари ўз ихтироларини фойдасиз деб ҳисобламоқдалар

Фото: © EPA/ANDERS WIKLUND

Физика бўйича 2016 йилги Нобель мукофотини олаётган физиклар кашфиёти тасодифан амалга оширилган. Бу ҳақда 4 октябрда мукофот совриндорларидан бири – Дункан Халдейннинг сўзларини ТАСС ахборот агентлиги келтириб ўтди. Олим у ва унинг ҳамкасблари уларнинг тадқиқотлари фойдали бўлиши мумкинлиги ҳақида ҳаттоки ўйламаганларини айтди. 

Олим кашфиёт қандай қилиб амалга ошгани ҳақидаги саволга, "у нимадир нотўғри эканлигини англаш ва исботлашга уринганини" айтди. "Бошқа кашфиётлар каби биз бунда қоқилдик. Нимани кашфиёт қилганингни англаш учун вақт керак", деб таъкидлаб ўтди. "Бошқалар каби мен ҳам таажжубландим. Мен бу мавзу устида 1980-йиллар охирида ишлашни бошлаганимда, бу кашфиёт татбиғини топиши мумкинлигини ҳаттоки ўйламагандим. Ҳозир бу тасдиқланди, бироқ анча кўплаб нарсани очиш керак", деб мукофот билан тақдирлангани ҳақидаги янгиликни қандай қабул қилганини сўзлаб берди Халдейн.

Физика бўйича 2016 йилги Нобель мукофоти "топологик фаза ўтишлари ва топологик модда фазаларининг назарий очилиши" учун Дэвид Таулес, Дункан Халдейн ва Жон Костерлицга берилади. Таулес Вашингтон университетининг физик-назариячиси, Халдейн Принстон университети физиги ва Костерлиц Браун университети физиги ҳисобланади. Олимларнинг тадқиқотлари модданинг конденсиялашган ҳолати назарий физикасига тааллуқли бўлиб, Березинский-Костерлиц-Таулес фазавий ўтиши таърифи билан боғланган. 

2015 йилда физика бўйича Нобель мукофотини канадалик Артур Макдоналд ва япониялик Такааки Кадзита "нейтрин осцилляцияларда масса борлигини кўрсатувчи нейтрин осцилляцияларни очганлари" учун мукофотлангандилар.

 

Top