Сешанба куни Стокҳолмдаги ташкилий қўмитада Ален Аспект, Жон Ф. Клаузер ва Антон Зайлингер квант механикасидаги ютуқлари учун физика бўйича Нобел мукофотини олди.

Учлик «чигал фотонлар билан тажрибалар ўтказиш, Белл тенгсизлик теоремаси бузилишини аниқлаш ва квант ахборот фанига асос солгани» учун ғолиб бўлди.

Ҳар бир ғолиб «чигал квант ҳолатлари» ёрдамида тажрибалар ўтказди, бунда иккита заррача бирдек ҳаракат қилади ва ҳатто ажралган ҳолатда ҳам бир-бирига таъсир қилади.

Аспеcт Францияда, Клаузер Калифорнияда ва Зайлингер эса Австрияда туғилган. Уларнинг кашфиётлари Жон Стюарт Беллнинг ишини тўлдирди ва уларнинг теоремаси илмий дунёнинг квант механикаси ҳақидаги тушунчасини ўзгартирди.

Швеция Қироллик Фанлар академияси маълум қилишича, учликнинг иши квант технологиясининг янги даври учун замин яратди.

Маълумот учун, физика бўйича 2021 йилги Нобел мукофотига 3та олим сазовор бўлган. «Мураккаб физик тизимларни тушунишга қўшган улкан ҳиссаси учун» Сюкуро Манабега, «ер иқлимини физик моделлаштириш, ўзгарувчанликни миқдорий аниқлаш ва глобал исишни ишончли башорат қилиш» борасидаги иши учун Клаус Хасселманга ва «физик тизимлардаги тартибсизликлар ва тебранишларнинг атомдан сайёрагача бўлган ўзаро таъсирини кашф этгани учун» Жоржио Парисига топширилган.