Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Обама Марсга учмоқчи бўлган Ди Каприони тентак деб атади
АҚШ президенти Барак Обама Ҳолливуд актёри Леонардо ДиКаприони Марсга учмоқчи бўлгани учун "ақлдан озган" деб атади. Бу ҳақда Mashаsble хабар берган.
Бу ҳодиса Оқ уй ҳудудида ўтган South By South Lawn фестивали доирасида рўй берган. Президент ва актёр учрашиб, ДиКаприонинг "Тошқиндан аввал" фильмини муҳокама қилишган.
Муҳокамада эколог Катарин Хэйхоу ҳам иштирок этган.
Улар ўзаро суҳбат вақтида Илон Маскнинг одамларни Марсга олиб чиқиш бўйича режаси ҳақида ҳам гаплашишган.
"Умид қиламанки, бу ердагилардан ҳеч ким унинг лойиҳасида иштирок этмас? Бунинг учун одам тентак бўлиши керак", деган Хэйхоу.
Ди Каприо эса бунга жавобан шундай деган: «Масалан, мен қўшиламан».
Доктор Хэйхоу буни ҳазил сифатида қабул қилмоқчи бўлган. Аммо суҳбатга Обама қўшилган.
«Ўйлайманки, сиз ҳали англамадингиз, у ғирт тентак», — деган президент.
Мавзуга оид
18:57 / 09.02.2026
Илон Маск энди Марс эмас, Ойда шаҳар яратиш устувор эканини айтди
08:07 / 02.02.2026
Марсда “тунги фотосессия”: Curiosity сунъий ёритишдан фойдаланди
14:38 / 14.11.2025
NASA Марсга EscaPade пилотсиз миссиясини муваффақиятли учирди
11:30 / 24.10.2025