Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия президенти Остонага келди
Россия президенти Владимир Путин Қозоғистон пойтахти Остонага келди. Путин Остонада Минтақалараро ҳамкорлик форумида иштирок этади. Бу ҳақда Кремль матбуот хизмати маълум қилди.
Форумнинг қолган иштирокчилари орасида икки давлатнинг йирик тадбиркорлари, асосий вазирлик ва бошқармалари раҳбарлари, Россия Федерацияси субъектлари ва Қозоғистон вилоятлари раҳбарлари бор. Кун тартибига икки давлат ўртасидаги савдо тўсиқларини минималлаштириш ҳамда туризм соҳасидаги ҳамкорлик масалалари киритилган.
Путин ташрифи доирасида Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев билан учрашади. Президентлар икки томонлама муносабатлар ҳамда Евросиё иқтисодий иттифоқи ва бошқа минтақавий уюшмалар доирасидаги ўзаро интеграцион ҳаракатларнинг энг муҳим масалаларини муҳокама қилишни режалаштиришган.
Мавзуга оид
17:37 / 13.06.2026
16−18 июн кунлари Тошкент шаҳрига юк машиналари киритилмайди
17:36 / 05.06.2026
Саида Мирзиёева UNEP ва GEF раҳбарияти билан учрашди
22:23 / 14.05.2026
Осиё хотин-қизлар II форумида Бухоро декларацияси қабул қилинди
19:30 / 14.05.2026