16:52 / 05.10.2016
10195

Кун фотоси: Йоханнесбург, Витватерсранд университетидаги намойиш чоғида

Фото: Marco Longari/AFP

AFP фотомухбири Йоханнесбургдаги машғулотлари бир ҳафтага тўхтаган Витватерсранд университети ҳудудидаги намойиш чоғида олинган фотосуратни тақдим этди. Унда талаба куч ишлатар тизим вакилига гул тутаётган акс этган.

Жанубий Африка Республикасида талабалар 2017 йилда таълим учун ҳақнинг 8 фоизга оширилишига қарши уюштираётган намойишлар давом этмоқда. Кўплаб университетларда норозилик намойишлари полиция билан тўқнашувлар ва биноларнинг вайрон қилинишига айланиб кетган. 

Top