Жаҳон | 07:54 / 06.10.2016
9412
1 дақиқада ўқилади

АҚШ бошчилигидаги коалиция қирувчи самолётлари Ҳалабдаги қишлоқни яксон қилди

Фото: © AFP

АҚШ бошчилигидаги коалиция қирувчи самолётлари Ҳалаб вилоятидаги Тултан қишлоғига зарба берди. Ҳужум оқибатида 20 га яқин тинч аҳоли вакили ҳалок бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳалок бўлганлар орасида 3 бола бор. Яна 40 га яқин одам турли оғирликдаги жароҳатлар олган. Бу ҳақда Суриянинг SANA ахборот агентлиги маълум қилди.  

ОАВ маълумотларига кўра, Тултан қишлоғи Ҳалаб шаҳридан шимолга томон 50 км узоқликда жойлашган. Қишлоқнинг кўпчилик аҳолисини курдлар ташкил қилган. Аҳоли пункти узоқ вақт давомида ИШИД жангарилари томонидан босиб олинган бўлган.    

Таъкидланишича, жароҳат олганлардан кўпчилиги оғир аҳволда. Маълум қилинишича, қишлоқ марказидаги кўпчилик уйлар деярли вайрон бўлган.  

 

Мавзуга оид