Жамият | 08:47 / 06.10.2016
6828
1 дақиқада ўқилади

Германиялик ота-она ўз фарзандини 30 йил уй қамоғида сақлагани фош бўлди

Фото: Globallookpress.com

Германияда ота-онаси 30 йил давомида уй қамоғида сақлаган эркак озод этилди, деб хабар бермоқда The Local нашри. 

Воқеа Бавариядаги Фрайенфельс қишлоғида юз берган. Полициячиларнинг тахминича, 43 ёшли Маркус Д. 79 ёшли отаси Эрвин ва 76 ёшли онаси Вальтруд томонидан ушлаб турилган. Ҳозирда улар болани озодликдан ноқонуний равишда маҳрум қилишда айбланмоқдалар.

Умумий ҳисобда эркак 32 йил уйдан ташқарига чиқарилмаган. Унинг ота-онасининг таъкидлашича, уларнинг фарзанди мактабда ҳақоратларга учрагач 1984 йилдан бери кўчага чиқмай қўйган. Бундан ташқари, Маркуснинг ўзи ота-онаси билан бўлишни истаган. 

Полициячиларнинг аниқлашича, қишлоқ аҳли эркак уйидан йиллаб кўчага чиқмаганини билган, бироқ бу ҳақда ҳуқуқ-тартибот муассасаларига хабар бермаган. Полиция бундан қишлоқнинг янги вакилидан хабардор бўлган.

 

Мавзуга оид