18:07 / 06.10.2016
6097

Google мактаб ўқувчисининг 100 минг евролик қарзини кечиб юборди

Фото: Reuters

Google корпорацияси реклама хизматидан нотўғри фойдаланган испаниялик ўқувчининг 100 минг евролик қарзидан ўтди. Бу ҳақда El Pais хабар бермоқда.

12 яшар блогер Хосе Хавьер ўзининг Youtube'даги канали ёрдамида AdSense майдони орқали пул топмоқчи бўлди. Аммо у хато туфайли Google'нинг мижозлар реклама харид қиладиган сервиси – AdWords'га уланиб қолди. 

Хосе Хавьер майдонга ҳисобида икки минг евро атрофидаги маблағ бўлган ҳисоб-рақамини киритади. Онасининг сўзларига кўра, ота-онаси бу пулларни унга келажакда асқатиб қолиши учун беришган. Якунда Хавьер рекламадан кутилган даромад ўрнига сервисдан умумий қиймати 100 минг евролик ҳисоб олган. Испаниядаги Google вакиллари вазиятни таҳлил этган ва мактаб ўқувчисининг оиласидан ушбу пулларни ундирмасликка қарор қилган. 

«Биз вазиятни ўрганиб чиқдик. AdWords’даги жорий баланс нолга тенглаштирилди», — дейилади корпорация берган хабарда.
 

Top