09:57 / 06.10.2016
6716

Ўзбек олимларидан навбатдаги ихтиро: Насосни пропорционал бошқариш қурилмаси

Фото: ima.uz

Ўзбек олимлари томонидан насосни пропорционал бошқариш қурилмаси ихтиро қилинди. Бу ҳақда Интеллектуал мулк агентлигининг матбуот хизмати хабар берган.

Унинг вазифаси насос авария туфайли ўчирилганида, гидравлик зарбни ва тескари юриш тезлигини юзага келтирмай, насоснинг ишлаш имкониятини таъминлаш йўли билан насос станциясининг ишончлилиги ва тежамкорлигини оширишдан иборат.

Қурилма Хохлов Александр, Хохлов Владимир, Титова Жанна ва Аллаев Каҳрамон ҳаммуаллифлигида ихтиро қилинди ва уларга ушбу ихтиро учун патент берилди.

Top