Фан-техника | 18:37 / 07.10.2016
18373
6 дақиқада ўқилади

Bentley юриши: дунёдаги энг қиммат автомобиль қандай ишлаб чиқарилади?

Дунёда турли хил кўринишда, турли хил автомобиллар ишлаб чиқарилади. Йўлтанламас, купе, хэтчбек, седан...арзони, қиммати, дабдабалиси...Бу рўйхатни давом эттириш мумкин. Бироқ, бугунги кунда люкс тоифасидаги автомобиллар орасида Бэнтли белгиси кўпчиликка яхши таниш бўлиб улгурди. У сўнгги йилларда, ўз тоифасида энг кўп сотилаётган автомобиллар рўйхатига етакчилик қилаяпти. 

Хўш, ушбу автомобиллар қандай ишлаб чиқарилади? Мотор.ру сайти ходимлари ушбу транспорт воситаси ишлаб чиқариладиган заводда бўлиб, ишлаб чиқариш жараёни билан бевосита танишиб, тафсилотлари билан ўртоқлашишди. 

Bentley заводи Буюк Британиянинг Крю шаҳарчаси яқинидаги бир пайтлар картошка экиладиган далага барпо этилган. Жой танлашда йирик шаҳарлардан узоқ бўлишига, аммо автомобиль ва темир йўллар инфратузилмаси ривожланганлигига эътибор қаратилган. Дастлаб заводни Rolls-Royce компаниясининг авиация двигателларини ишлаб чиқариш мақсадида қуришган. Қурилиш ишлари бошланганидан атиги 5 ой ўтгач, унинг цехидан биринчи 12 цилиндрли Merlin двигатели ишлаб чиқилди.

Айтиш жоизки, ҳозир ҳам Крю заводи 12 цилиндрли моторлар ишлаб чиқарувчи дунёдаги оз сонли саноат қувватларидан биридир. Бироқ, бу двигателлар самолётлар учун эмас, балки автомобиллар учун. Уларнинг шаклида ҳам бирмунча ўзгаришлар юз берган. V шаклли моторлар ўрнига W шакллиси ишлаб чиқарилмоқда. Агар сиз бу мотор Фольксвагенники десангиз, заводдагиларнинг барчасидан узр сўрашингизга тўғри келиши аниқ. Ҳатто, Audi ва VW учун ушбу турдаги моторлар шу ердан етказиб берилади. Фақат, немислар учун чиқарилган атмосферали W12, Bentley машинасида иккита турбинага ҳам эга бўлади. 

Бир қарашда, Крюдаги Bentley корхонаси одатдаги автомобиль заводи. Бироқ, бу ерда жуда қиммат машиналар ишлаб чиқарилади. Завод ичидаги ёғоч ва чармга ишлов бериш цехларида бу айниқса кўзга ташланади. Бу ерда ҳар бир жараён ўнлаб, юзлаб босқичдан ўтади. 

Масалан, чарм танлашни олайлик. Агар унда ҳар қандай жиддий нуқсон бўлса, уни ҳатто орқа ўриндиқнинг пастки қисмида ҳам фойдаланишмайди, аксинча ташлаб юборишади. Агар нуқсон унчалик сезиларли бўлмаса, асқатиб қолиши мумкин. Ҳар доим ҳайдовчи кўзи ўнгида бўладиган панелларга жило беришда чарм албатта энг юқори талабга жавоб бериши керак. Бунда энг мураккаб жараён, салон томига муносиб ва етарли сифатдаги чармни танлашдир. 

Рул чамбарагини тикиш ҳам машаққатли ишлардан бири. Тайёрланган чарм стапелга маҳкамланиб, чарм игналар учун махсус тешиб чиқилади, сўнгра рангли ипда қўлда тикиб чиқилади. Чармдаги тешикдан ип енгил ўтиши учун тирқишлар ошхона санчқиси ёрдамида ҳосил қилинади. 

Чармни танлаш жараёнининг ўзи ҳам тўлиқ қўлда бажариладиган ишдир. Яхши ёритилган панелга осилган чармдаги нуқсонлар бошқа рангли бўрда белгилаб чиқилади. Шундан сўнг, уни компьютерлашган жараён ёрдамида кесиб чиқилади. Бунда компьютер чармни неча қисмга ва қандай усулда кесиш кераклигини аниқлаб, экранга тавсия чизмасини чиқаради. Қайд этиш керакки, чармни ёпиштиришда қўлланиладиган оддий дазмол сингари барча технологик жараён Rolls-Royce заводида ҳам худди шундайдир.

Ёғочларга ишлов бериш цехида чарм бўлимидан ҳам кўра иш кўп. Ҳар бир автомобиль учун деталь ўзига хос тайёрланади. Бу ердагилар, усталарнинг тахта изларини танлаб, кесиб, қатламни елимлаб, силлиқлаб, тўғрилаши ҳамда пиширишгача бўлган барча босқич хусусида соатлаб гапиришлари мумкин.  

Аммо, албатта, заводдаги барча ишлар ҳам фақат қўлда бажарилмайди. Уларнинг аксарияти механизациялашган ва роботлар ҳамда станоклар ёрдамида амалга оширилади. Фақатгина нозиклик ва дид талаб қилинадиган ҳолатларда қўл меҳнатига суянилади.

Хусусан, бошқа заводларда бўлгани каби бу ерда ҳам кузов дастлаб пайвандланади. Шундан сўнг, у йиғув цехига ўтади ҳамда харидор талаб ва истагидан келиб чиққан ҳолда зарурий жиҳозлардан сўнг, платформага ўрнатилади ва мотор жойланади. Ниҳоят, шу қатор сўнггида сизни яна битта янги Bentley кутиб туради. Аниқроғи, завод ишчилари учун шундай. Аммо, бошқалар, харидорлар учун автомобиль ишлаб чиқаришнинг ажойиб маҳсули. 

Ҳозирда, Bentley ўз ҳудудини кенгайтириш учун катта куч сарфламоқда. Улар, люкс тоифасидаги автомобиллар савдосида биринчи ўринга кўтарилишди. Уларнинг маҳсулотларига Хитойдан ташқари, Япония ва Жанубий Кореяда ҳам талаб юқори бўлмоқда. Айниқса, Bentayga моделига бўлган талаб шунчалик кўпайганки, завод раҳбарияти ишлаб чиқаришни нақадар ошириш хусусида қарор қабул қилиш борасида қийналмоқда. Шунингдек, муҳандис-дизайнерлик коллежи барпо этилаяпти. Bentley ўзи кириб борган 53та бозорни кенгайтириб, ўз маҳсулотлари сотиладиган мамлакатлар сонини 70тагача чиқаришни режалаштираяпти. Шундай экан, бу люкс юриши бўлмаса, унда нима?

 

 

Мавзуга оид

Эълонлар

Havas Holding Европа компаниялари билан стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда

JETOUR X50 ва X70 Ўзбекистонда: интеллектуал саёҳатлар учун янги босқич

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

Havas Holding Европа компаниялари билан стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда

JETOUR X50 ва X70 Ўзбекистонда: интеллектуал саёҳатлар учун янги босқич

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

Havas Holding Европа компаниялари билан стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда

JETOUR X50 ва X70 Ўзбекистонда: интеллектуал саёҳатлар учун янги босқич

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти