Спорт | 07:38 / 07.10.2016
4893
1 дақиқада ўқилади

Италия ва Испания ўртасидаги учрашувда ғолиб аниқланмади

2018 йилги жаҳон чемпионати Европа саралаш босқичи доирасида 2-турда G гуруҳи вакиллари Италия ва Испания Туринда учрашишди. Ўйиннинг 55-дақиқасида испанияликлар Витолонинг голи эвазига ҳисобни очишди. Ўйин шу тариқа тугаши кутилаётган бир вақтда Даниэл Де Росси 82-дақиқада ўртадаги фарқни тенглаштирди.

Ушбу гуруҳнинг бошқа бир ўйинида эса Албания термаси Лихтенштейн устидан 2:0 ҳисобида устун келган бўлса, Исроил эса меҳмонда Македониядан 2:1 натижаси билан устун келди.

ЖЧ-2018 - Европа. G гуруҳи. 2-тур

Италия – Испания – 1:1

Голлар: Витоло, 55 (0:1); Де Росси, 82 (1:1, пен).

Лихтенштейн – Албания – 0:2

Голлар: Йеле, 11 (0:1, автогол); Балай, 71 (0:2).

Македония – Исроил – 1:2

Голлар: Хемед, 25 (0:1); Бен-Хаим, 43 (0:2); Несторовски, 63 (1:2).

манба:tribuna.uz

Мавзуга оид