Жаҳон | 06:44 / 07.10.2016
12012
1 дақиқада ўқилади

ОАВ: Ироқда Туркиянинг қирувчи самолёти уриб туширилди

Туркияга қарашли F-16 қирувчи самолёти Ироқ Курдистонида фалокатга учради. Бу ҳақда ANF News нашри маълум қилди. ОАВ маълумотларига кўра, самолёт Ироқнинг шимоли-шарқида Эрон билан чегарада топшириқ бажараётган бўлган.

Бу орада Firat News Agency агентлигининг таъкидлашича, турк самолёти Курдистон ишчи партияси базаларига зарба бераётганда партия жангчилари томонидан уриб туширилган.    

Агентликнинг маълум қилишича, самолёт Қандил туманида қулаган.

Туркиялик ҳарбийлар бу воқеага ҳеч қандай изоҳ беришмаган. Учувчининг тақдири ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.

Мавзуга оид