22:26 / 10.10.2016
5881

Бир нечта йирик компания Samsung Galaxy Note 7 смартфони савдосини тўхтатди

Фото: abcnews

AT&T, Verizon ва T-Mobile компаниялари Samsung Galaxy Note 7 смартфонини сотиш ва уни алмаштиришни тўхтатди, деб хабар бермоқда ABC News.

10 сентябрда АҚШ ҳукумати ҳузуридаги истеъмолчилик маҳсулотлари хавфсизлиги бўйича комиссияси истеъмолчилардан Samsung Galaxy Note 7’дан фойдаланмасликни сўради, чунки қурилма тўсатдан ёниб кетиши мумкин. 11 сентябрда смартфон ишлаб чиқарувчи Samsung компанияси мижозларни Galaxy Note 7’ни тезда қайтиб беришга чақирган.   

Бироқ смартфонларнинг ўрнига "хавфсиз" деб берилган қурилмалар ҳам алангаланган ёки портлаган.

AT&T’да аниқланган ҳодисалар бўйича тергов якунланмагунча эски Galaxy Note 7’ни янгисига алмаштирилмаслиги маълум қилинган. Шу билан бирга компания смартфон эгаларини қурилмани бошқа моделдаги телефонларга алмаштиришга олиб келишга чақирди.

T-Mobile ва Verizon эса қурилмани сотиш ва уни алмаштиришни тўхтатди. 

 

Top