18:51 / 10.10.2016
30541

Дунёдаги энг ҳашаматли самолёт бортида саёҳатга отланамиз

Кўпчиликнинг ўриндан қўзғалмай бирор бир жойга саёҳат қилиш орзуси ҳар қачонгидан яқин. Etihad Airways авиакомпанияси бу йўналишда ҳаммани ортда қолдирди ва А380 бортида бутун бошли хоналарни яратди. Авиацион сураткаш Марина Лисцева ана шундай лайнерда саёҳат қилишни таклиф этади. 

Бир йилдан ортиқроқ вақт илгари авиакомпания самолёт кўринишини бироз ўзгартирганди, энг биринчи бўялган борт А380 бўлди: БАА байроғи ва гербининг ўрнига килга турли рангдаги учбурчаклардан иборат расм чизилди. 

А380 аэробуси - икки қаватли, 4 хил ўринли: иқтисодий, бизнес, биринчи тоифа ва қароргоҳ. Юқори палубада люкслар жойлашган. 

Икки йўловчига мўлжалланган қароргоҳ зинадан ўнг томонда жойлашган. 12 квадрат метрли майдонда 3 хона мавжуд: меҳмонхона (ошхона ва кинозал шунинг ичида), ётоқхона ва ҳаммом ҳамда ҳожатхона. Қароргоҳда Лондоннинг Savoy меҳмонхонасида таҳсил олган ходимлар хизмат кўрсатмоқда. 

Бундай қароргоҳда, масалан, Абу Дабидан Лондонга парвоз қилиш 77 минг дирҳамни ташкил қилади. Шуниси диққатга сазоворки, бир йилга мўлжалланган чипталар аллақачон харид қилиб бўлинган.

Ётоқхона

Бир йўловчига мўлжалланган биринчи тоифа салони бироз "оддийроқ" кўринишга эга: унинг майдони тахминан 5 квадрат метрдан иборат. Худди ўша йўналишдаги чипта - Абу-Даби - Лондон, 31-36дирҳамни ташкил қилади. 

Тўсиқни тушириб, ёнингиздаги қўшнингиз билан мулоқот қилиш мумкин. Англашмовчиликларга йўл қўйилмаслик учун тўсиқнинг иккинчи ярми туширилмайди.

 

Тозалаш хонаси

Бизнес-тоифага ўтамиз. Бу ерда ҳар бир киши ўзига ажратилган тўсиқли жойда ўтиради, бу тўсиқни пультни босиб кўтариш мумкин. Кресло горизонтал кровать ҳолатига келтирилади. 

Йўловчи тўплами - пайпоқлар, тиш чёткаси, тароқ ва йўлда керак бўлувчи бошқа анжомлар. 

Самолёт думидаги юқори палубада дам олиш хонаси мавжуд - бизнес-тоифадаги йўловчилар учун бар ва диванлар.

Пастга тушамиз ва иқтисод-тоифага назар соламиз. Ниҳоят, кимдир ёстиқчаларни янада қулай қилишнинг уддасидан чиқибди. 

Йўловчи ва борт кузатувчилари учун фавқулодда чиқиш жойлари.

Болалар тўплами

Учувчилар кабинаси

Бошқарув кабинаси ортида экипажнинг дам олиш жойлари мавжуд. Бу ерда экипаж аъзолари 1-2 соат мизғиб олиши учун кресло ва ётадиган жой бор. 

Ёқимли парвоз тилаймиз!

Суратлар: Марина Лысцева

 

Top