Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойда байрам ҳафталигига оид маълумотлар эълон қилинди
ХХР ташкил этилганлиги муносабати билан эълон қилинган байрам ҳафталигида 770 млндан ортиқ киши саёҳат қилган.
Хитой Халқ Республикаси 1949 йил 1 октябрда эълон қилинган эди. Шунга кўра, 1-7 октябрь кунлари дам олиш кунлари ҳисобланади.
Мамлакат транспорт вазирлиги маълумотларига кўра, “олтин ҳафталик” деб аталувчи байрам ҳафталигида 649 миллиондан ортиқ инсон йўллардан фойдаланган, яна 13,2 миллион киши сув бўйлаб саёҳатга чиққан. Бу эса, ўтган йилнинг шу даврига оид рақамлардан 1,7 ва 7,7 фоизга кўп демакдир.
Бунда, Синьхуа агентлигининг China Railway Corp. компанияси маълумотларига таянган ҳолда хабар қилишича, 28 сентябрдан 7 октябргача бўлган муддат давомида Хитой темир йўллари хизматидан 103,8 миллион киши фойдаланган.
Аввалроқ, байрам кунлари 760 миллиондан ортиқ хитойлик сайёҳат қилишни режалаштираётгани тахмин қилинган эди.
Мавзуга оид
21:20 / 20.05.2026
Ўзбекистонда 27 май – Қурбон ҳайити байрами сифатида нишонланади
17:05 / 10.04.2026
Ўзбекистон фуқаролари учун Россияга кириш қоидалари қандай?
14:40 / 21.03.2026
Икки ойда 1 млндан зиёд ўзбекистонликлар чет элга сафар қилди
11:22 / 20.03.2026