Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия Суриянинг Тартус шаҳрида ҳарбий-денгиз базасини ташкил этади
Суриянинг Тартус шаҳрида Россия Ҳарбий-денгиз кучларининг доимий базаси ташкил этилади. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазири ўринбосари, статс-секретар Николай Панковга асосланган ҳолда РИА Новости агентлиги хабар берган.
«Сурия ҳудудида, Тартусда доимий асосда ҳарбий-денгиз базамиз бўлади. Айни вақтда шу ҳақдаги ҳужжат тайёрланмоқда. Уни жиддий муҳокама жараёнидан ўтказишади… ва биз умид қиламизки, тез орада ҳужжат ратификация қилинади», — деган Панков.
Суриянинг Тартус шаҳрида Россия флоти бўлишини таъминлаш бўйича шароитларни тайёрлаш ишлари 1977 йилдаёқ бошланган. Айни вақтда Тартусдаги пункт Россиянинг Ўрта Ер денгизи ҳудудидаги ягона таянч нуқтаси ҳисобланади.
Ўтган ҳафтада Россия мудофаа вазирлиги Сурияга C-300 тизими юборилганини тасдиқлаганди. Ушбу мажмуа Суриянинг Тартус шаҳрида жойлашган ҳарбий-денгиз базаси ва соҳил ҳудудидаги Россия ҳарбий-денгиз флоти кемаларини ҳаводан ҳимоя қилиш учун мўлжалланган.
Мавзуга оид
10:02 / 13.06.2026
Украина армиясида кенг кўламли ислоҳотлар бошланди
18:11 / 12.06.2026
Uzbekistan Airways ёнилғи танқислиги туфайли Ўзбекистондан Россияга айрим парвозларни қисқартиради
17:21 / 12.06.2026
Россия–Украина урушида фронт чизиғи: ташаббус ким томонда?
09:35 / 12.06.2026