Жаҳон | 08:18 / 10.10.2016
11274
1 дақиқада ўқилади

Трамп сайловда ютадиган бўлса Хиллари Клинтонни қамоққа тиқишга ваъда берди

Фото: REUTERS

АҚШ президенти лавозимига номзод Хиллари Клинтон сайловларда ютқазса, қамоққа ўтириши мумкин. Бу ҳақда унинг сайловлар бўйича рақиби Дональд Трамп Сент-Луисдаги Вашингтон университетидаги дебатларда айтиб ўтди.

"Сен қамоққа ўтирасан", деб таҳдид қилди миллиардер Клинтонга.

Трамп АҚШ президенти бўлса, Клинтонга қарши у давлат котиби бўлган вақтдаги қоидабузарликларини текшириш бўйича тергов бошлашга изн беришини айтди. 

АҚШда 9 октябрда икки номзод ўртасидаги навбатдаги теледебатлар бўлиб ўтди.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид