23:02 / 10.10.2016
8793

Зидан нима учун ПСЖ бош мураббийи бўлмаслигини маълум қилди

Фото: Reuters

“Реал Мадрид” бош мураббийи Зинедин Зидан келажакдаги режалари билан ўртоқлашди.

“Ҳозир мен “Реал”даман ва бундан завқ олмоқдаман. Узоқ муддатли режалар тузишга ўрганмаганман. Мен эртанги куни нима олиб келишини билмайман ва бу у қадар ёмон эмас.

“Марсель”ми? Бунинг иложи йўқ, дея олмайман. Бу клубда эртакнамо нимадир бор. Барчангиз жамоа ўз формасида бўлганида ажойиб ўйин кўрсата олишини биласиз. Биз “Марсель” ўзининг энг юқори чўққисига қайтишини хоҳлаймиз.

ПСЖми? Иложсиз. Мен Марселда туғилганман, ҳозир Мадридда мураббийлик қиламан. Бу жуда мураккаб”, – деди Зидан.

Top