Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Еврогуруҳ Грецияга 1,1 млрд евро ажратилишини маъқуллади
Греция молия вазирлиги Еврогуруҳ 10 октябрда Грецияга зудлик билан 1,1 млрд евролик траншни тўлашни маъқуллагани, қолган 1,7 млрд евро эса 24 октябрда ажратилишини маълум қилди.
Май ойида халқаро кредиторлар (Еврокомиссия, Халқаро валюта жамғармаси, Европа Марказий банки ва Европа барқарорлик механизми) Греция томонидан ислоҳотларнинг амалга оширилишининг боришига дастлабки баҳо беришни якунлади ва Грецияга молиявий ёрдамнинг учинчи пакети – 10,3 млрд евродан тўланадиган навбатдаги транш миқдорини белгилаб олди. Бу қийматдан июнда 7,5 млрд евро ажратиб бўлинган.
Кредиторларнинг айтишича, қолган 2,8 млрд евро Грецияга у томондан 15 та шарт, жумладан, хусусийлаштириш, энергетика, банкларни бошқариш соҳасидаги ислоҳотлар бажарилгандан кейин ажратилади. Бир неча кун аввал Греция парламенти ушбу 15 та шартни бажариш бўйича қонунлар қабул қилди.
Греция молия вазирлигининг айтишича, қолган 1,7 млрд евро давлатнинг қарзларини тўлашга сарфланиши керак.
Мавзуга оид
08:22 / 06.06.2026
Украина Грецияга дипломатик изоҳ берди
14:21 / 05.02.2026
Грециянинг Эгей денгизидаги ороли яқинида 15 нафар мигрант ҳалок бўлди
12:24 / 16.01.2026
Греция дрон ҳужумларидан сўнг Қора денгиздаги хатарлар ҳақида огоҳлантирди
14:44 / 05.01.2026