Клинтонлар жамғармасининг собиқ раҳбари ўзини ўлдирмоқчи бўлган
АҚШдаги Clinton Foundation хайрия жамғармасининг собиқ раҳбари Лора Грэм Клинтонлар оиласи билан боғлиқ можаролардан сўнг, ўз жонига қасд қилишга уринган. Бу ҳақда, WikiLeaks сайти томонидан эълон қилинган Жон Подестанинг мактубларида сўз юритилган. Подеста демократлар номзоди Ҳиллари Клинтоннинг сайловолди штаби раҳбари ҳисобланади.
Жамғарма раҳбарининг Клинтонлар билан зиддияти ҳақида 2011 йил 8 декабрида ёзилган мактубда сўз юритилган. Мактубни Билл Клинтоннинг собиқ маслаҳатчиларидан бири Даг Бэнд йўллаган.
«Кеча Лора Грэм акамга ёки ўзининг руҳшуносига туша олмагани учун менга қўнғироқ қилди. У Стайтен-Айлендда ўз машинасида сувдан бир неча қадам узоқликда тургани ва оёғи газ педалида эканини айтди. Лора Билл ва Челси Клинтонлар билан боғлиқ иш юзасидан тушкунликка тушганини билдирди», — деб ёзган Бэнд.
«Бу унинг суягига тақалган ва бошқа сабр қилолмайдиган ҳолатга тушиб қолган. Мен ўзини ўлдириш фикридан қайтариш учун бир муддат суҳбатлашишимга тўғри келди», — деб қўшимча қилган Бэнд. Мактубда, зиддият нимадан иборат эканига ойдинлик киритилмаган.
Подеста мактубларининг биринчи қисми 7 октябрда эълон қилинган эди. Уларда, ядро энергетикаси, Клинтон жамғармасига фойдали қазилмалардан пуллар ўтказилгани, шунингдек, Туркиянинг Суриядаги манфаатларига бағишланган маълумотлар мавжуд эди.
Мавзуга оид
22:51 / 22.11.2024
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
21:25 / 22.11.2024
Россия ортидан АҚШ ҳам ядро стратегиясини ўзгартирди
13:52 / 22.11.2024
АҚШ Ўсимликлар карантини агентлигига 205 минг долларлик ускуналар топширди
21:00 / 21.11.2024