“Дунё” ахборот агентлиги маълум қилишича, АҚШдан учиб келган чартер рейс 11 июн куни эрталаб Тошкент халқаро аэропортига қўнган.

Фуқароларни ватанга қайтариш жараёни Ўзбекистон ва АҚШнинг тегишли идоралари ўртасидаги келишилган ҳамкорлик доирасида ташкил этилган. Унда шахсни аниқлаш, зарур ҳужжатларни расмийлаштириш ҳамда хавфсиз ташиш билан боғлиқ ташкилий ва ҳуқуқий масалалар тезкор тарзда мувофиқлаштирилган.

Қайд этилишича, Ўзбекистон хорижий давлатлар билан миграция соҳасидаги ҳамкорликни изчил давом эттирмоқда. Хусусан, миграция қонунчилиги бузилишининг олдини олиш ва чет эллардаги Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқ ҳамда манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича ишлар мунтазам олиб борилмоқда.

Жорий йилнинг 12 май куни ҳам Стокҳолм шаҳридан ташкил этилган чартер рейс орқали 20 нафар Ўзбекистон фуқароси Тошкентга қайтарилган эди.