Жаҳон | 20:08 / 12.10.2016
6735
1 дақиқада ўқилади

Ҳиндистонда Тадбиркорлик институтини эгаллаб олган террорчилар йўқ қилинди

Фото: PTI

Ҳиндистон армияси уч кун аввал Тадбиркорликни ривожлантириш давлат институтига жойлашиб олган 2 нафар жангарини йўқ қилиш бўйича амалиётни якунлади. Махсус амалиёт шимолий Жамму ва Кашмир штати маъмурий маркази Сринагар шаҳридан 15 км масофада ўтказилган, деб хабар қилмоқда NDTV телеканали.

Маълумотларга кўра, жангарилардан бири 11 октябрда ўлдирилган. Дастлаб, махсус кучлар бинода 3 нафар экстремист борлигини тахмин қилган. Амалиёт чоғида бир ҳарбий хизматчи яраланган. 

Хабарларга биноан, жангарилар қайиқда Покистон ҳудудидан Желам дарёсини сузиб ўтиб, институт биносини эгаллаб олишган. Хавфсизлик кучлари зудлик билан уларнинг ғаразли режаларини тўсишган. Бундан аввал, февраль ойида ҳам экстремистлар ушбу бинони эгаллашга уринишган эди. 

 

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид