Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Tribuna.uz ўқувчилари Хитойга қарши учрашувнинг энг яхши футболчисини аниқлашди
Тribuna.uz Ўзбекистон ва Хитой учрашувининг энг яхши футболчисини аниқлаш учун сўровнома ўтказди. Мазкур сўровномада кўплаб ўқувчилар иштирок этишди ва ўйиннинг энг яхши футболчиси учун ўз овозларини беришди.
Унга кўра, Ўзбекистон терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов энг кўп овозга эга бўлди. У сўровномада умумий овоз берувчиларнинг 69 фоизига эга бўлди. Хитойга қарши ўйинда Аҳмедов жароҳати бўлишига қарамай, майдонда жуда фаол ўйин кўрсатди. Рақиб ҳужумларини бузишда фаол қатнашди. Қолаверса, бир нечта голли имкониятларни яратиб берди. Умуман олганда, сардорларга хос ўйини билан майдонда қолган шерикларидан ажралиб турди.
Иккинчи ўринни эса тиниб-тинчимас Виталий Денисов эгаллади. У умумий овозларнинг 16 фоизига эга бўлди. Ўз қанотида доимгидек бехато ўйнади. Шунингдек, бир вазиятда олис масофадан гол уриши ҳам мумкин эди. Унинг йўллаган зарбаси дарвоза тўсинига тегиб қайтди.
Биринчи голга ассистентлик вазифасини бажарган ва кўплаб вазиятларда майдонда бошқалардан ажралиб турган Элдор Шомуродов 7 фоиз овозга эга бўлди. Биринчи гол муаллифи Марат Бикмаев ва Сервер Жепаровлар 3 фоиздан овозга эга чиқишди. Азизбек Ҳайдаров эса 2 фоиз овозга эга бўлди.
Манба: tribuna.uz
Мавзуга оид
09:13 / 25.12.2025
Зеленский: Россия Хитой сунъий йўлдошлари маълумотидан фойдаланган бўлиши мумкин
15:21 / 22.12.2025
Хитой ноябрда Россиядан рекорд миқдорда олтин сотиб олди
21:42 / 21.12.2025
Ўзбекистонда 9 ойда энг кўп чақалоқ Самарқанд вилоятида туғилган
18:22 / 20.12.2025