Жаҳон | 09:17 / 13.10.2016
9401
1 дақиқада ўқилади

Тайланд қиролининг соғлиғи ёмонлашди

Фото: ibtimes

9 октябрь куни Тайланднинг 88 ёшли қироли Пхумипон Адульядетнинг соғлиғи барқарорлашмаган. Шу сабабли, меросхўр шаҳзода Маха Вачиралонгкорн ва Тайланд бош вазири Прают Чан-оча зудлик билан мамлакат пойтахтига қайтишган. Қирол даволанаётган шифохона олдига ўнлаб фуқаролар тўпланиб, унинг соғлиғи ҳақида қайғуришмоқда. 

Қирол Пхумипон Бангкокнинг Сирирач шифохонасида даволанмоқда. У сўнгги бир йил мобайнида мазкур муассасани деярли тарк этмади. 

Тайланд ҳукумати қирол соғлиғи ёмонлашгани ҳақида 1 октябрда хабар қилган эди. 9 октябрга келиб бу борада ижобий ўзгариш кузатилмаган. Сўнгги маълумотларга кўра, шифокорлар қирол қонида инфекция борлигини ва жигари ғалати фаолият кўрсатаётганини айтишган. 

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид