Жаҳон | 07:10 / 14.10.2016
4998
1 дақиқада ўқилади

Эстониянинг янги президенти биринчи расмий сафарини Финляндияга амалга оширади

Фото: © AFP

Эстониянинг янги президенти Керсти Кальюлайд биринчи расмий сафарини 20 октябрда Финляндияга амалга оширади, сўнгра шу куннинг ўзида Латвияга ҳам боради, деб маълум қилди унинг девонхонаси.

Кальюлайд 10 октябрда парламентда президентлик қасамёдини келтирди ва расман давлат раҳбари вазифаларини бажаришга киришди.  

Кальюлайд сафарлар вақтида икки қўшни давлат президентлари билан учрашади. 

Эстон ОАВ таъкидлашича, Эстониянинг собиқ президенти Тоомас Хендрик Ильвес 2006 йилда президент бўлганда биринчи расмий сафарини Латвияга амалга оширган, сўнгра ўша куннинг ўзида Ригадан Финляндияга йўл олган.

 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид