Спорт | 10:28 / 14.10.2016
17534
1 дақиқада ўқилади

ФИФА голни нишонлашдаги қўрқинчли ҳаракат юзасидан текширув ўтказади

ФИФА ЖЧ-2018 саралаши доирасида Кот-д’Ивуар - Мали (3:1) учрашувида мезбонлар ҳимоячиси Серж Орьенинг ҳаракатларини текширади.

Футболчи рақиб дарвозасига гол урганидан сўнг, ўзига хос ишорани кўрсатди - у голини қўлни томоғидан ўтказиб нишонлади.

Бу вазият ФИФА ташкилотининг тартиб-интизом қўмитаси назаридан четда қолмаган. Энди доим муаммолар гирдобида юрадиган ПСЖ футболчисининг хатти-ҳаракати юзасидан суриштирув ўтказилади.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид