Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Италия шаҳри мэри қочқинлардан ўқувчилар автобусидан фойдаланмасликни сўради
Италиянинг Калиццано шаҳри мэри Пьеранджело Оливьеро қочқинларга антиқа илтимос билан мурожаат қилди. The Independent хабар беришича, мэр қочқинларни ўқувчилар юрадиган автобусга чиқмасликка чақирди.
Италия ҳукумати шаҳардаги "Отель Люкс" меҳмонхонасида 40 нафар қочқинни жойлаштирган бўлиб, уларнинг барчаси эрталаб турли юмушлар билан қўчага чиқиб, фақатгина 48 кишини сиғдира оладиган ушбу автобусдан фойдаланишади. Бу жамоат транспорти эса ўқувчиларни мактабга элтиб қўйиш учун мўлжалланган. Оқибатда йўлдан чиқадиган ўқувчиларга автобусда жой қолмаяпти.
"Биз ҳеч кимни мажбурламаяпмиз, ҳеч нарсани тақиқламаяпмиз, шунчаки илтимос қилмоқдамиз. Мен бу муаммонинг ечимини изламоқдаман ва мэр сифатида бунга жавобгарман", деб айтди Калиццано.
Калиццано шу билан бирга муҳожирлар ўзларини намунали тутаётганлари ва шаҳар ҳаётида фаол иштирок этаётганларини қайд қилиб ўтди.
Мавзуга оид
11:00 / 10.06.2026
Париж исроиллик вазирга қарши санкциялар жорий қилди
08:50 / 05.06.2026
ЕИда украиналик қочқинларни ҳимоя қилиш тартиби ўзгариши мумкин
22:05 / 29.05.2026
Италия ҳукумати Сицилия мафиясининг миллионлаб евро активларини мусодара қилди
08:53 / 19.05.2026