Путинга БРИКС саммитида кучни англатувчи рангдаги ҳинд миллий либоси тегди
Россия президенти Владимир Путин Гоада бўлиб ўтган БРИКС давлатлари етакчилари саммитида "family photo" – "оилавий сурат"га тушиш вақтида эгнидаги ҳинд миллий кийимининг рангини ўзи танламаганини маълум қилди. Бу ҳақда "Интерфакс" ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Путин бу суратда Ҳиндистонда куч ва ёвузликка қарши кураш, жасурликни ифодаловчи кўк рангдаги ҳинд миллий либоси – бандида бўлган.
"Мен буни билмаганимдан уятдаман. Гап шундаки, биз бу кийимларни танламаганмиз, бизга уни олиб чиқиб беришди. Менга нима беришган бўлса, ўшани кийиб кетавердим", деб айтди Путин БРИКС якунларига бағишланган матбуот-анжуманида кийимнинг рангини унинг ўзи танлагани-танламагани ҳақидаги саволга.
Саммит ўтказаётган мезбон давлат миллий либосида суратга тушиш норасмий удуми 1993 йилда Сиэтлда ўтган Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлиги форумида анъанага киритилган. Бироқ 2009 йилдаги Сингапурдаги саммитда бу анъанага ҳеч қандай расмий тушунтиришсиз биринчи марта амал қилинмаган, унинг иштирокчилари ишчи костюмларда суратга тушишган. Бу анъана 2013 йилда Балидаги саммитда яна қайта киритилган ва ҳозиргача давом этиб келмоқда.
Энди бу анъанани БРИКС доирасида қўллашга қарор қилинган кўринади.
Мавзуга оид
22:03 / 15.11.2024
Шолц ва Путин икки йил ичида илк бор телефон орқали мулоқот қилди
22:30 / 14.11.2024
Путин Россияда YouTube фаолияти секинлашгани билан «шуғулланиш»га ваъда берди
20:43 / 13.11.2024
«Мосфильм» киностудияси ўз омборидаги танкларни Россия армиясига топширди
22:15 / 12.11.2024