Ўзбекистон | 17:26 / 17.10.2016
23699
1 дақиқада ўқилади

Самарқандда помидор комбайнда териб олинмоқда

Самарқанд вилояти Жомбой туманидаги Ғубдинтоғ қир-адирлари бағрида ташкил этилган «Мароқанд мева-сабзавот» фермер хўжалигида помидорлар комбайнда териб олинмоқда. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ҳокимлиги сайтида хабар берилган.

Шу йилнинг баҳор ойларида фермер хўжалиги даласига Италиядан келтирилган махсус техника воситаси ёрдамида 350 гектар майдонга томатбоп ва бозорбоп помидор уруғи қадалган эди.

Помидорни етиштириш, уни йиғиштириб олиш тўла механизациялаштирилган. Жумладан, мавсум давомида гектаридан 90–95 тонна томатбоп помидор маҳсулотларини йиғиштириб олишда махсус комбайнлардан фойдаланилди. Бу эса ишчи кучини тежаб, маҳсулот таннархини пасайтирди.

Помидорни йиғиштириб олаётган «ақлли» комбайн ҳар куни 5–6 гектар майдондаги ҳосилни йиғиб олишга қодир. Комбайннинг яна бир афзаллиги, унга ўрнатилган компьютер ёрдамида помидор махсус транспортёрлар орқали тегишли техника воситасига, истеъмолга яроқсиз қисми бошқа транспортёр тасмалари орқали йўналтирилади.

Мавзуга оид