Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистоннинг 18 тонна зарарли помидори Россия бозорига киритилмади
Сабзавотларда жигарранг ажин вируси (ToBRFV) аниқлангани таъкидланмоқда.
Россиянинг «Росселхознадзор» минтақалараро бошқармаси Нижний Новгород областига жигарранг ажин вируси (ToBRFV) билан касалланган 18,5 тонна оғирликдаги помидор партиясини олиб киришга рухсат бермади. «Коммерсант» хабарига кўра, помидорлар Ўзбекистондан келтирилган.
Таъкидланишича, ушбу вирус баргларда мозаика ва деформацияга, меваларда жигарранг ажинлар пайдо бўлишига олиб келади. Вирус юққан мева ва сабзавотлар яроқсиз ҳолга келади.
Зарарли помидорлар лаборатория томонидан тасдиқланган бўлиб, текширув ҳайвонлар саломатлиги Федерал марказининг Нижний Новгород филиали мутахассислари томонидан ўтказилган.
«Росселхознадзор» вакилларининг таъкидлашича, зарарли маҳсулотлар эгаси томонидан зарарсизлантирилиши ёки йўқ қилиниши керак. Агар буни амалга оширишнинг иложи бўлмаса, помидорлар эгасининг ҳисобидан Ўзбекистонга қайтарилиши лозим.
Мавзуга оид
08:29 / 01.06.2026
Ўзбекистон Сурияга маҳсулот экспорт қилишни бошламоқчи
00:43 / 31.05.2026
Россия Ўзбекистон мева-сабзавот маҳсулотлари олиб кирилишига тақиқ ўрнатмагани маълум қилинди
18:07 / 30.05.2026
Ўзбекистондан Сурияга маҳсулотлар экспорти бошланади
20:49 / 29.05.2026