Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Австралиялик сиёсатчилар WhatsApp’да миллий хавфсизликни муҳокама қилишмоқда
Фото: Getty Images
Австралия бош вазирининг киберхавфсизлик бўйича махсус маслаҳатчиси Алистер Гиббон мамлакатнинг юқори лавозимдаги амалдорлари муҳим давлат масалаларини WhatsApp мессенжери ёрдамида муҳокама қилишаётганини маълум қилди. Бу ҳақда Mashable хабар бермоқда.
Ахборот ҳимояси соҳасидаги мутахассислар миллий хавфсизликка тегишли махфий масалалар оддий мессенжер ёрдамида муҳокама қилинаётганидан хавотир билдиришди. WhatsApp ва унга ўхшаш дастурлар тез алоқа учун жуда қулайдир, бироқ улар орқали узатилувчи маълумотларнинг дахлсизлиги савол туғдиради.
WhatsApp тармоғига тушган ҳар қандай маълумот хакерлар қўлига тушиши ва оқибатда хабар жўнатувчини ҳам, уни қабул қилувчини ҳам хавф остига қўйиши мумкин.
WhatsApp Австралия вазирликлари ўртасида алоқа қилиш учун маъқулланган дастурларни ўз ичига олувчи Evaluated Products List рўйхатига кирмаслиги ҳам катта хавотир уйғотмоқда. Бу рўйхатга хабарлар юбориш учун ўзининг дастурларидан фойдаланувчи Apple ва Blackberry операцион тизимлари киритилган.
Мавзуга оид
10:53 / 29.11.2025
Роскомнадзор WhatsApp мессенжерини тўлиқ блоклаш билан таҳдид қилмоқда
12:04 / 12.11.2025
Австралия суди РФдан элчихона учун ажратилган ерни қайтариб олишни тасдиқлади
22:23 / 11.11.2025
Австралия дунёда биринчи бўлиб 16 ёшгача бўлган фойдаланувчиларга ижтимоий тармоқларни тақиқлади
15:58 / 10.11.2025