Чуркин Ҳалабда доимий сулҳ шартини маълум қилди
Ҳалабдаги ишончли мухолифат гуруҳлари террорчилардан ажралиб чиқса, Ҳалабдаги ўт очишни тўхтатиш даврий бўлмайди, деб баёнот берди РФнинг БМТдаги доимий вакили Виталий Чуркин.
Чуркиннинг журналистларга маълум қилишича, агар ўзларини мухолифат деб атовчи гуруҳлар "Жабҳат ан-Нусра" террорчилик гуруҳи таркибидан чиқса, "бу ўт очишни муддатсиз тўхтатиш даврини англатади".
"Биз "Нусра"нинг ҳар қандай ўт очишни тўхтатиш тартибидан жангни ҳар жойда давом эттириш учун қайта гуруҳланиш ва қурол олишда фойдаланганига бир неча марта гувоҳ бўлдик", — деган Чуркин.
РФ Бош штаби 2016 йил 20 октябрь куни соат 8.00 дан соат 16.00гача Ҳалабда гуманитар пауза эълон қилади. Бу вақт мобайнида Сурия ва Россия кучлари зарбалар беришни тўхтатади.
Чуркиннинг сўзларига кўра, агар мухолифат кучлари ва террорчиларни ажратишнинг уддасидан чиқилса, "”Нусра”га иккита йўлдан бирини танлаш таклиф этилади: улар ё Стаффан де Мистура билдирганидек шаҳарни тарк этишади, — ёки уларни мағлуб этиш керак бўлади".