Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
17 минг нафардан зиёд муҳожир немис ҳукуматини судга берди
Бошпана излаётган 17 минг нафардан зиёд муҳожир немис ҳукуматини судга берди. Бу ҳақда Süddeutsche Zeitung хабар қилган.
Ушбу масала Женева конвенциясига мувофиқ 90 фоиз ҳолатда даъвогарлар фойдасига ҳал бўлиши мумкин.
Бундай кўп миқдорда даъвонинг киритилишига Германиянинг муҳожирларга қочқин мақомини тўлақонли бермагани сабаб бўлган. Бунинг ўрнига улар Германия муҳожирлар ва қочқинлар масаласи бўйича федерал ташкилотдан чекланган моддий манфаат кўришади.
Нашрнинг маълум қилишича, 15 мингдан ортиқ даъво суриялик муҳожирлар томонидан киритилган.
Маълумот учун, 2015 йилда Германияга Шимолий Африка ва Яқин Шарқдан 1,1 миллион нафардан зиёд муҳожир кириб келган.
Мавзуга оид
10:00 / 10.06.2026
Германия Украина учун яна 300 миллион евро ажратади
10:40 / 09.06.2026
Европанинг янги авлод жанговар самолёти лойиҳаси тўхтатилди
11:20 / 08.06.2026
Ўзбекистон фуқароларини Германия меҳнат бозорига жалб этиш кенгайтирилади
08:40 / 06.06.2026