Спорт | 18:15 / 19.10.2016
10811
1 дақиқада ўқилади

Хитойлик беш карра Олимпиада чемпиони 23 ёшида фаолиятини якунлади

Фото: Getty Images

Беш карра олимпиада чемпиони, хитойлик Чэнь Жолинь ўзининг профессионал фаолиятини якунлаганини маълум қилди. 23 яшар спортчи соғлиғидаги муаммолар сабаб мана шу қарорга келган. Бу ҳақда “Спорт-Экспресс” хабар бермоқда.

"Спортчига нисбатан бўйнининг қайрилгани борасида ташхис қўйилган. Агар Жолинь шу аҳволда давом этса, унда унинг соғлиғида муаммо пайдо бўлади", дейди сувга сакраш бўйича Хитой термаси мураббийи Чжоу Чжихонг.

Жолинь 10 метр баландликдан сувга сакраш йўналишида баҳсларда қатнашган. У Пекин ва Лондонда ўтган Олимпиада ўйинларида 4та олтин медални қўлга киритган. 2016 йилги ўйинларда эса хитойлик спортчи 10 метрдан синхрон усулда сакраш баҳсида олтин медаль соҳиби бўлганди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид