15:48 / 19.10.2016
5700

Ироқ шиалари Мўсулни озод этиш ҳарбий ҳаракатини қўллаб-қувватлаб чиқишди

Фото: Globallookpress.com

Ироқ шиаларининг кўнгилли ҳарбий тузилмалари ҳукуматининг Мўсул шаҳрини ИШИД террорчилик ташкилоти назоратидан озод этиш ҳаракатини қўллаб-қувватлашликларини маълум қилди. Бу ҳақда Interfax хабар бермоқда.

Уларнинг маълум қилишича, Мўсулдан 50 км масофада жойлашган Таль-Афар шаҳрини озод этишдаги ҳарбий ҳаракатларга қўшилишади.

Шиа ҳарбий гуруҳларининг айтишларича, улар икки йўналиш:  “Таль-Афар ва Мўсул маркази учун” бўлаётган ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлашади.

Маълумот учун: Таль-Афар ва Мўсул ИШИД жангарилари томонидан 2014 йилда босиб олинган эди.
 

Top