Норвегия Россия Сурияга юборган кемалар суратини олди
Норвегия Россия Ўрта Ер денгизига юборган "Адмирал Кузнецов" авиаташувчи кемаси ва "Петр Великий" атом крейсерининг суратларини чоп этди.
Россия ТАСС ахборот агентлиги июлда бир манбага иқтибос келтирган ҳолда авиаташувчи кема Суриядаги операцияда иштирок этишини маълум қилган. Кема бортида 15 та Су-33 ва МиГ-29К самолётлари ва 10 дан кўпроқ Ка-52К, Ка-27 ва Ка-31 вертолётлари бўлади, деб маълум қилди ахборот агентлиги.
Суратлар Норвегия соҳиллари яқинида халқаро сувларда олинган.
VG нашри Норвегия ташқи разведка хизмати бошлиғи Мортен Хаг Люнденинг гапларини келтириб ўтган. Люнденинг фикрича, 8 та жалб қилинган кема Ҳалаб учун якуний курашда катта роль ўйнайди.
Москва Ослони кемалар Ўрта Ер денгизига кетаётганидан огоҳ қилган.
Мавзуга оид
22:25
Финландияда омон қолиш курсларига ёзилаётган аёллар сони кескин ошди
19:21
FT: Россия юзлаб яманликларни Украинага қарши урушга ёллади. Улар шартнома имзолашга мажбурланмоқда
15:06
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди — Reuters
00:35