Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Tesla тўлиқ автоном электромобилларини намойиш қилди
Фото: scoopnest.com
Электромобиллар ишлаб чиқаришга ихтисослашган Tesla компанияси бош директори Илон Маск тўлиқ автоном бўлган электромобиллари — Model S Model X ва Model 3 намуналарини ошкор қилди.
Мазкур моделлар автомобилни «инсон ҳайдовчига қараганда хавфсизроқ бошқариш имконини берадиган махсус ускуналар билан жиҳозланади».
Автомобиль периметри бўйлаб 8та камера жойлаштирилади. Улар 360 даража айлана ва 250 метр баландликкача кўриш имконини беради. 12та ультратовушли сенсорлар қаттиқ ва юмшоқ нарсаларни, ҳозирги кунда мавжуд тизимлар кўрсаткичидан икки марта узоқроқ масофадан аниқлай олади.

Электромобиль борт компьютери маълумотларни қайта ишлаш учун Tesla томонидан ишлаб чиқилган махсус дастурий таъминот ва нейротармоқдан фойдаланади.
Мавзуга оид
22:25 / 28.04.2026
BYD компанияси фойдаси электромобилларга бўлган талаб пасайиши туфайли икки бараварга камайди
22:34 / 27.04.2026
Тарихдаги энг қудратли Porsche электромобили тақдим этилди
18:31 / 25.04.2026
Tesla рулсиз ва тепкисиз Cybercab автомобилини оммавий ишлаб чиқаришни бошлади
20:43 / 23.04.2026