Спорт | 21:28 / 20.10.2016
11292
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ёшлари ЖЧ йўлланмаси учун Эрон ёшларига қарши майдонга чиқади

Фото: twitter.com/@theafcdotcom

Баҳрайнда давом этаётган ёшлар ўртасидаги Осиё Чемпионатида ўз гуруҳи пешқадамлигини муддатидан аввал ҳал қилган Ўзбекистон терма жамоаси чорак финалда Эронга қарши ўйнайди.

«С» гуруҳининг 3-туридан кейин эронлик ёшлар иккинчи ўринни эгаллади. 3-турда Эрон ёшлари Яманни кичик ҳисобда енгди. Аввалги 2 турда Эрон Қатар ва Японияга қарши баҳсларда 1:1 ва 0:0 ҳисобларидаги дурангларни қайд этганди.

3-турнинг иккинчи ўйинида япониялик футболчилар Қатарни таслим қилди — 3:0. Шу тариқа, Япония 7 очко билан 1-ўринни эгаллади.

Энди Эрон гуруҳдаги иккинчи жамоа сифатида чорак финалда Жасур Абдураимов раҳбарлигидаги Ўзбекистон ёшларига рақиб бўлади.

Бу ўйинда нафақат яримфинал, балки ЖЧ-2017 йўлланмаси тақдири ҳам ҳал қилинади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ёшлари «D» гуруҳидаги сўнгги турни 21 октябрь куни Хитойга қарши ўтказади. Бу учрашув натижасидан қатъи назар Ўзбекистон биринчи ўринни эгаллаб бўлган.

Осиё Чемпионати—U19
«C» гуруҳи. 3-тур
20 октябрь

Яман — Эрон 0:1
Гол: Аболфайз Раззоҳпур, 45 (0:1).

Қатар — Япония 0:3
Голлар: Юто Ивасаки, 14 (0:1). Миёши Кожи, 45 (0:2). Томиясу Такеҳиро, 62 (0:3).

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид